French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит фоизи қайта ҳисобланиб, фуқарога қайтариб берилди
12:37 / 2026-01-12

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро К.А. кўп квартирали уй сотиб олиш мақсадида акциядорлик-тижорат “Агробанк”нинг туман филиалидан йиллик 18 фоиз ставкада кредит расмийлаштирган.

Амалдаги тартибга кўра, ушбу кредитнинг 4 фоизи давлат жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган бўлса-да, банк томонидан ушбу имтиёз амалда қўлланилмай, фуқаро кредит бўйича тўлиқ 18 фоиз миқдорида тўловни амалга ошириб келган. Ушбу ҳолатдан норози бўлган фуқаро К.А. Элликқалъа тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди. Мурожаат мутахассислар томонидан батафсил ва қонунчилик талабларига мувофиқ ўрганиб чиқилди ҳамда аниқланган ҳолат юзасидан банк раҳбариятига расмий маълумотнома киритилди.

Бироқ банк томонидан истеъмолчи мурожаатига лозим даражада муносабат билдирилмаганлиги сабабли, мазкур масала прокуратура органларига олиб чиқилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида ўтказилган ўрганишлар натижасида жамғарма томонидан қопланиши лозим бўлган 4 фоизлик имтиёз асоссиз равишда ундирилгани ўз тасдиғини топди.

Натижада кредит фоизи 18 фоиздан 14 фоизга туширилиб, фуқаро томонидан ортиқча тўланган маблағ тегишли ҳужжатлар асосида тўлиқ қайтариб берилди.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири