Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Креатив ёшлар — янги Ўзбекистон келажаги
17:39 / 2025-10-16

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа ва Турин политехника университетлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамкорлигида “Креатив ёшлар — янги Ўзбекистон келажаги” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда 300 нафардан зиёд стартапчи, дастурчи, муҳандис ва иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Гулшана Худоярова ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Отабек Собитов, шунингдек, Инҳа ва Турин политехника университетлари ректорлари сўзга чиқиб, юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

[gallery-25751]

Қайд этилганидек, бугунги кунда ёшларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини, стартап лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, уларга қатор имтиёз ва имкониятлар тақдим этилмоқда. Айниқса, бугунги рақамли технологиялар ривожланиб бораётган бир пайтда ёшларни ахборот технологиялари соҳасига кенг жалб этишга устуворлик берилмоқда. 

Бу борада «Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегияси доирасида ҳудудларда ёшлар ва аёллар учун рақамли технологиялар ўқув марказлари очилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳужжатда барча туман ва шаҳарларда ўқувчиларнинг ижодий ривожланиши ва компьютер дастурлаш асосларини ўрганиши учун мавжуд таълим муассасалари негизида 200 дан ортиқ информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилиши кўзда тутилган. Бу ёш йигит ва қизларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги билим ва кўникмаларини бойитишда муҳим ўрин тутади. 

Мулоқот доирасида Инҳа ва Турин политехника университети талабалари ўзларининг креатив иқтисодиёт, дастурлаш, муҳандислик ва робототехника йўналишларидаги инновацион лойиҳаларини тақдим этди.

Шунингдек, муҳокамаларда ёшлар томонидан қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Муҳтарама Комилова, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА