Президент топшириқлари – амалда
Наманган шаҳрида жойлашган Ички ишлар вазирлиги академик лицейида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан “Креатив ёш тадбиркор” лойиҳаси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Ортиқов иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Мазкур мулоқот ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, эртамиз эгаларининг қонунчилик жараёнларига қизиқишини кучайтириш, қолаверса, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.
Таъкидланганидек, жорий йилнинг 24 февраль куни Кўксарой қароргоҳида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқотида мутахассисликка йўналтириш, бандликни таъминлаш ва ижтимоий фаолликни ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилгани мазкур тадбирлар аҳамиятини янада оширади.

Очиқ мулоқот давомида депутат ўқувчилар билан парламент фаолияти, қонун ижодкорлиги жараёни, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида атрофлича суҳбатлашди.
Учрашувда ёшлар ўз саволларига жавоб олиб, мамлакат тараққиётида фаол иштирок этиш, ташаббуслар билан чиқиш ва лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Дарҳақат, O’zLiDeP партия ташкилотлари фаолияти доирасида ўтказилаётган бундай амалий мулоқотлар ёш авлод вакилларининг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кучайтириш, уларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА