English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўзи ожиз инсонлар ҳаётида ахборот технологияларининг ўрни қандай? (+видео)
07:43 / 2023-11-03

—Улар ахборот коммуникация технологияларидан етарлича фойдалана олишяптими?

—Фойдаланиш имкониятларини ривожлантириш учун қандай чора тадбирларни йўлга қўйиш керак?  

Кўзи ожиз ҳамда заиф кўрувчи ёшлар ўртасида “Ёш дастурчилар” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.    

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган танловнинг ҳудудий босқичида 250 нафар ёшлар иштирок этиб, улардан Республика босқичига 14 нафари саралаб олинди.  

—Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад кўзи ожиз инсонлар ахборот-коммуникация технологияларидан қанчалик фойдаланаётганини билиш, энг иқтидорли дастурчиларни йиғиб, улар билан фикрлашган ҳолда ушбу соҳа бўйича қилинадиган ишларни белгилаб олишдан иборат, — дейди Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви раиси ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиев. — Танлов давомида IT соҳасида муваффақиятли фаолият кўрсатаётган, олий ўқув юртларида, аспирантура, докторантураларда ўқиб, илмий иш қилаётган, айниқса, ўзлари каби инсонлар учун керакли дастурларни яратаётган кўзи ожиз дастурчиларни аниқлаб олдик. Эндиги вазифамиз уларнинг фаолиятларини, яратган дастурларини оммалаштиришдан иборат.  

Шунингдек, тадбирда IT соҳаси кундан-кунга ривожланиб боришини ҳисобга олган ҳолда бу каби танловлар йилига 2-3 марта ўтказилиши зарурлиги таъкидланди.    

—Ахборот технологиялари кўзи ожиз инсонлар учун қандай вазифани бажаришини билмаганлар ҳаётда кўп нарсаларни йўқотади, — дейди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистратура талабаси Мирали Ғиёсов. — Билган одам ҳар доим энг аввало ўзи мустақил ҳаракатланиб, ўзининг ризқини ўзи топа олади. Бировга муҳтож бўлмайди.    

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/l6klMA47YTA" title="Кўзи ожиз инсонлар ҳаётида ахборот технологияларининг ўрни қандай?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Танлов якунига кўра 3-ўрин Дониёр Мустафоқулов, 2-ўрин Шаҳзод Ҳасанов, 1-ўрин Жалолиддин Сирожиддиновга насиб этди. Ғолибларга пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.    

Н.Раҳмонова,

А.Содиқов (видео), ЎзА