Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кот-д`Ивуардаги бахтсиз ҳодисада 13 киши ҳалок бўлди
15:32 / 2024-09-08

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Кот-д`Ивуар шимолида юк машинаси билан автобус тўқнашган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 13 инсон ҳаётдан кўз юмиб, 45 киши жароҳат олди.

Йўловчиларни олиб кетаётган автобус  газ билан тўлдирилган юк машинаси билан тўқнашди, деб ёзган ҳалокатларни кузатувчи “Police Secours” платформаси.

Воқеа шимолдаги икки йирик шаҳар – Буаке ва Корого ўртасидаги трассада кузатилган.

– Автобус ва юк машинаси тўқнашуви наижасида шиддатли ёнғин ҳосил бўлди, – деб ёзган нашр.

Кот-д`Ивуар ахборот агентлиги (AIP) қурбонлар сонини тасдиқлади. Жумладан, 19 нафар ярадор бола яқин атрофдаги Катиола ва Ниакара шаҳарлари шифохонасига етказилган.

Мамлакатда йўллар ва транспорт воситалари ҳолати жуда ёмонлиги, шунингдек машинани эҳтиётсизлик билан бошқариш ортидан ҳалокатли бахтсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради.

2023 йил мамлакатда балл асосидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий қилинган. Ҳайдовчига бериладиган 12 балл қоидабузарликка қараб, босқичма-босқич олиб ташланиши мумкин.

Ҳукумат қоидабузарларни жаримага тортиш учун мамлакатнинг асосий йўлларига камера ўрнатган.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда ҳар йили 1000 дан 1500 гача одам йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлади.