Кот-д'Ивуар шимолида рўй берган автоҳалокатда 21 киши қурбон бўлди
Бу ҳақда маҳаллий Abidjan.net нашри тезкор хизмат манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Хабарда келтирилишича, автоҳалокат мамлакатнинг энг йирик шаҳри Абижан ва Алепе шаҳри орасида юз берган. Катта йўлда оғир юк ташувчи машина билан микроавтобус тўқнашиб кетган.
Тўқнашувда 21 киши ҳалок бўлган, яна беш киши оғир жароҳат олгани айтилмоқда.
Автоҳалокат содир бўлган жойга зудлик билан тез ёрдам ва қутқарувчилар етиб келгани ва махсус техникалар билан автомобил ичидан одамларни чиқариб олгани маълум қилинди.