Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косовода сайлов ўтказилмоқда
18:01 / 2025-10-12

Бугун Косовада ўтаётган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайловда фуқаролар вилоят, шаҳар ҳокимлари ҳамда кенгаш аъзолари таркибини сайлаяпти.

Овоз бериш жараёнлари маҳаллий вақт билан соат 07:00 да бошланган ва 19:00 гача давом этади. Косово Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 2 069 098 нафар рўйхатдан ўтган сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга.

Улар мамлакат бўйлаб 2 минг 625 та сайлов участкасида овоз бермоқда. Косоводан ташқарида яшовчи 43 минг 993 нафар сайловчи эса почта орқали овоз бериш учун рўйхатдан ўтган. Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мазкур сиёсий жараён натижасида 38 ҳоким ва бошқарув кенгаш таркиби аниқланади.

“Анадолу” ахборот агентлиги ёзишича, жами 5 минг 626 нафар иштирок этаётган номзодлардан 206 нафари шаҳар ҳокими лавозими учун курашаётган бўлса, қолганлари вилоят кенгашларидаги ўринлар учун ҳаракат қилмоқда.

Сайлов комиссияси норасмий дастлабки натижаларни тун яримига қадар эълон қилишни режалаштирган. Эслатиб ўтамиз, мамлакатда сўнгги маҳаллий сайловлар 2021 йилда бўлиб ўтган эди.

Б.Худойбердиев, ЎзА