English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косонсойликлар Наврўзни кўтаринки кайфиятда нишонламоқда
23:01 / 2025-03-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Косонсой тумани марказидаги Ёшлар хиёбонида ҳам байрамга бағишланган «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори остида халқ сайли ўтказилди.

Миллий анъаналаримиз, қадриятларимизни акс эттирувчи сайлда миллий рақслар, баҳорий куй-қўшиқлар куйланди. Миллий қадриятларимиз, халқ ўйинлари, бадиий саҳна кўринишлари-ю гўзал шеърлар барчага хушкайфият ва табассум улашди.

[gallery-22404]

Тадбирда эл суйган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов, истеъдодли хонанда Шаҳноза Ёқубжонова, меҳмон санъаткорлар ҳамда туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга қувонч бағишлади.  

Шунингдек, байрам муносабати билан туман маҳаллаларининг эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилалари фарзандларининг суннат тўйлари ҳам ўтказилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА