Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косонсойлик иқтидорли ёшлар тақдирланди
15:36 / 2022-06-28

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар йили 30 июнь санаси “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.

Шу муносабат билан Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги “Ёшлар фестивали” юқори руҳда ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Косонсой туманида бўлиб ўтган ана шундай тадбир нафақат ёшлар, балки катталарга ҳам бирдек хуш кайфият улашди.

Тадбирда юртимизда биринчи қабул қилинган қонун айнан ёшлар сиёсатини амалга оширишга қаратилгани, эртамиз эгаларига берилаётган имкониятлар кенгаяётгани таъкидланди.

Байрам кечасида куй-қўшиқлар ижро этилди. Болажонларга бепул музқаймоқлар тарқатилди.

Фестивалдаги стретбол воркаут, стол тенниси, каратэ бўйича чиқишлар ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада оширди.

Туман сектор раҳбарлари томонидан спорт, маданият, таълим, фан сингари йўналишларда юқори натижаларни қўлга киритган ақл-заковатли, иқтидорли ўғил-қизлар муносиб тақдирланди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА