Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косонсойда яна бир янги корхона иш бошлади
16:23 / 2024-07-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Кушон” кичик саноат зонасида “Гидро ҳайтинг” МЧЖ томонидан полиэтилен труба маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Уни амалга ошириш учун 2,7 гектар ер майдони ажратилиб, 5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди.  

Корхонанинг очилиш маросими катта тантанага айланди. Унда косонсойлик нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

[gallery-18443]

Тадбирда Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўнгги йилларда вилоят бўйича 72 та кичик саноат ва 2 та эркин иқтисодий зона ташкил этилгани, уларда 2,2 миллиард АҚШ доллари қийматида 1 минг 277 та лойиҳа йўлга қўйилиб, 66 мингдан ортиқ иш ўринлари очилганини таъкидлади.  

Хусусан, биргина “Кушон” КСЗда 110 гектар ер майдонига умумий қиймати 1 028 миллиард сўмлик 128 та лойиҳа жойлаштирилди. Улар тўлиқ ишга тушиши натижасида 12 минг 500 та иш ўни яратилади. Бугунги кунга қадар 405 миллиард сўмлик 56 та лойиҳа рўёбга чиқарилиб, 5 мингга яқин аҳоли бандлиги таъминланди.  

Маълумот учун. “Гидро ҳайтинг” корхонаси томонидан йилига 2000 тоннадан ортиқ полиэтилен труба маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва бу ерда 150 киши доимий иш жойига эга бўлди. Уларнинг асосий қисми ёшлардан иборат.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА