Косонсойда марафон иштирокчилари 3 километр масофага югуриш бўйича беллашди
Наманган вилояти Косонсой туманида «SAVE ARAL» югуриш марафони ўтказилди.
Марафонда 6 ёшдан 70 ёшгача бўлган 5 мингдан зиёд иштирокчи 3 километр масофага югуриш бўйича беллашди.
Мусобақада туман ҳокими Баҳодир Юсупов, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботир Нуриддинов, бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Анвар Тўйчиев ҳамда Японияда бўлиб ўтган "Токио–2020" ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш ва бронза медали совриндори Нурхон Қурбонова иштирок этди.
Маррага биринчи етиб келган ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-3972]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат) ЎзА