Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косонсойда фармацевтика корхонасига тамал тоши қўйилди
20:08 / 2021-09-07

Мамлакатимизда хорижий давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Покистон Ислом Республикасининг Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар Чадхари бошчилигидаги ҳукумат ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация жорий йилнинг 7-8 февраль кунлари Наманган вилоятига ташриф буюрган эди. Унда покистонлик ҳамкорлар билан Наманган вилоятида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилган эди.

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Окибжон Иномов бошчилигидаги делегациянинг шу йил 23-30 июнь кунлари Покистонга ташрифи давомида эса “Citi Pharma” фармацевтика компанияси билан қиймати 25 миллион АҚШ долларни ташкил этувчи фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича келишувга эришилди.

[gallery-3799]

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хоннинг 15-16 июл кунлари мамлакатимизга ташрифи давомида ўтказилган бизнес форум доирасида “Косонсой-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “Сiti Pharma” компанияси билан қиймати 25 миллионга тенг фармацевтика корхонасини ташкил этиш бўйича келишув имзоланди.

Мазкур битимларнинг амалдаги ифодаси ўлароқ Косонсой туманидаги “Гўрмирон” массивида жойлашган “Косонсой-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “Сiti Pharma” компаниясига ажратилган ер майдони учун тамал тоши қўйилди.

Косонсой туманида барпо этилаётган мазкур фармацевтика корхонаси вилоят иқтисодиёти, саноати ва инфратузилмасида, энг асосийси, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА