French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косонсойда алимент тўловидан бўйин товлаган 7 киши қамалди
18:26 / 2023-03-15

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига келаётган мурожаатларнинг аксариятини алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ташкил этмоқда. Айни шу долзарб масалага ечим топиш, фарзандлар моддий таъминоти учун белгиланган қарздорликларни ундириб беришда Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси Косонсой тумани бўлимида кунлик амалий ишлар олиб борилмоқда.

– Таҳлилларга кўра, бугунги кунда юритувимиздаги жами 6 минг 243 та ишнинг 1608 тасини алимент билан боғлиқ ҳужжат ташкил этмоқда, – дейди МИБ Косонсой тумани бўлими бошлиғи Жобирхон Ҳусанов. – Секторлар кесимида кунлик ундирувлар таҳлил этилиши йўлга қўйилгани яхши самара бермоқда. Жумладан, туман прокурори масъул иккинчи сектор ҳудудидаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинида 351 нафар алимент тўловчи мавжуд. Ҳудудга бириктирилган давлат ижрочиси ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида шу йилнинг ўтган даврида олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида салкам 360 миллион сўм қарздорлик ундириб берилди. Иш билан банд бўлмаган 35 алимент тўловчининг бандлигини таъминлашга, эътиборлиси, тарғибот тадбирлари натижасида 15 та оилани яраштиришга эришилди.  

Таассуфки, айрим ҳолларда маъсулиятини унутган оталар фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлаб келмоқда. Ана шундай шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Яъни, жиноят ишлари бўйича туман суди билан ҳамкорликда бевосита маҳаллаларда ва МИБ биносида сайёр судлар ташкил этилмоқда. Жумладан, навбатдаги ўтказилган суд давомида бир неча бор огоҳлантиришга қарамай алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган етти кишига нисбатан 15 суткалик маъмурий чоралар қўлланилди. Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туман МИБ бўлимлари томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги тарғибот тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА