Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косонсойда 32 оила яраштирилди
11:46 / 2020-02-11

Мажбурий ижро бюросининг Косонсой туман бўлими вояга етмаган фарзандларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фарздандларнинг моддий таъминоти учун суд қарорларига асосан ундирилиши лозим бўлган алимент тўловлари ундириб берилмоқда.


Мажбурий ижро бюросининг Косонсой туман бўлими вояга етмаган фарзандларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фарздандларнинг моддий таъминоти учун суд қарорларига асосан ундирилиши лозим бўлган алимент тўловлари ундириб берилмоқда.

Масалан, бўлим иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарорига асосан қарздор И.Раҳмонбердиевдан ундирувчи З.Турсунова фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойда топган барча турдаги даромадининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. 

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор И.Раҳмонбердиевнинг алимент тўловларидан бўлган қарздорлиги 10.000.000 сўмни ташкил этиб, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 6 февраль куни 8.000.000 сўм алимент тўловлари ундириб берилиши таъминланди.

Шунингдек, бўлим томонидан иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича оилаларни яраштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Натижада қатор ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар самара бериб, жорий йилнинг январь ойи давомида 32 та оилалар яраштирилди.

Хусусан, бўлим иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор И.Меҳмоновдан ундирувчи К.Эшондадаева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойда топган барча турдаги даромадининг ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган тушунтиришлар натижасида оилани яраштириш таъминланди. 

Бюронинг Косонсой туман бўлими томонидан бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.