French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косонсой туманида сув тежовчи технологиялар жорий этилди
15:54 / 2021-01-14

Наманган вилоятининг Косонсой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича вилоят амалий семинари бўлиб ўтди.

Тумандаги “Жамолиддин Абдувоҳид боғлари” фермер хўжалигида бу борада тўпланган тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган мазкур семинарда Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов, вилоят ва туман сектор раҳбарлари, кластер ҳамда қишлоқ хўжалигига дахлдор мутасаддилари иштирок этди.

Косонсойнинг мураккаб сув таъминоти тизимида сув тежовчи технологияларни жорий этиш, сувдан самарали фойдаланиш ва унинг беҳуда сарфини олдини олиш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада қабул қилинган кўплаб қарор ва фармонлар билан яратилган имконият ва қулайликлар, берилаётган имтиёзлар фермер хўжаликлари учун айни муддао бўлиб, экин ерлари, боғ ва токзорларнинг 55-60 фоизигача бўлган қисмини замонавий суғориш технологиялари асосида суғориш тизимига ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

[gallery-788]

“Жамолиддин Абдувоҳид боғлари” фермер хўжалиги томонидан ўтган йили 252 гектар пахта ва 57 гектар боғ майдонида томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилиб, ушбу фермер хўжалигига қарор асосида 8 миллион сўмдан субсидия ажратилди ва кредит маблағларининг бир қисми қоплаб берилди.

2021 йил учун тасдиқланган режага асосан туманда 1260 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш, 160 гектар майдонда эгилувчан қувурлар билан, 100 гектар майдонда плёнка тўшаб суғориш технологияларини татбиқ этиш кўзда тутилган. Туманда сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига 44 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш имконияти яратилади.

Йиғилишда асосий масала томчилаб суғориш технологиясини кенг жорий этиш, сувдан унумли фойдаланиш ва қандай тартибда шартнома қилиш, янги технологияларни ўрнатиш борасида йиғилганларга соҳа мутахассислари томонидан тушунтиришлар берилди.

Вилоят семинари якунида қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар, суғориш ва ўғитлаш масалалари ҳам муҳокама этилди.

 

        Оқилхон Дадабоев,   Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА