Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косонда 56 миллион сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик суд орқали бекор қилинди
12:23 / 2023-06-07

Жорий йилнинг май ойи давомида Қашқадарё вилояти Косон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга 8 та даъво аризаси киритилди. Даъволарнинг барчаси табиий газ таъминоти соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ бўлиб, судлар томонидан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилди ва истеъмолчиларга ноқонуний ҳисобланган 56 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик бекор қилинди.Хусусан, туманнинг Нартибаланд маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Б. истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган мурожаатида хонадонида ҳеч ким яшамаётганлиги сабабли 2012 йилнинг январь ойида далолатнома асосида табиий газ тармоғидан узилганлиги, бироқ шунга қарамасдан газ идораси томонидан шу кунга қадар хонадон учун газ сарфи ҳисоблаб борилиб, асоссиз қарздорлик чиқарилганини маълум қилган. Мурожаат ўрганилганида, 8 миллион 47 минг сўм қарз ноқонуний ҳисоблангани аниқланди.

Шунингдек, Аралиқ маҳалласида яшовчи фуқаро З.Р. ўз мурожаатида 2018 йил март ойида хонадони табиий газ тармоғидан узилган бўлсада, қарздорлик ҳисоблаб борилганини билдирган. Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган 9 миллион 461 минг сўм қарздорликни бекор қилиш тўғрисида судга киритилган даъво қаноатлантирилиб, асоссиз ҳисобланган қарз истеъмолчининг ҳисобидан чиқарилди.

 

ЎзА