Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косон туманида сув сақлаш ва узатиш иншооти қуриб битказилди
12:17 / 2026-01-20

Бу ҳақда “Қашқадарё сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги тегишли  қарорига асосан Қашқадарё вилоятининг Косон ва Муборак туманларида аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш белгиланган. 

Мазкур қарор ижроси доирасида Косон туманида 2 та 5 000 м3 сиғимли резервуар, сувни зарарсизлантириш мажмуаси ҳамда маъмурий бино қуриб битказилди.

Очилиш маросимида “Ўзсувтаъминот”АЖ раиси А.Сувонқулов ва бошқалар иштирок этиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида қайд этиб ўтди. 

Тадбир доирасида “Қашқадарё сув таъминоти” АЖ автохўжалигига қабул қилинган 21 та махсус техникалар ҳайдовчиларга тантанали равишда топширилди.

Масъулларнинг таъкидлашича, қарорга асосан бугунги кунга қадар Саудия тараққиёт ва ОПЕК жамғармаларининг 42 миллион доллар маблағи ҳисобидан сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси доирасида биринчи босқичда Китоб туманидан Косон ва Муборак туман марказларига келувчи тармоқлар модернизация қилинди. Жами 309,4 километр тармоқ тортилди, 2 та сув ҳовузи реконструкция қилинди ва лойиҳа бошлангандан бери 31,8 миллион АҚШ доллари маблағ ўзлаштирилди. Лойиҳа доирасидаги ишлар давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, мазкур лойиҳанинг тўлиқ амалиётга татбиқ этилиши натижасида вилоятнинг Косон ва Муборак туманларидаги 39 та маҳалладаги 152 минг нафардан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади. 

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири