Космик сайёҳ Илон Маскнинг космик кемаси парвозига шубҳа билан қараши бўйича фикрларини айтди
Кионотга парвоз қилиш қарорида қатъий бўлган сайёҳлардан бири Илон Маскнинг космик кемаси парвозига шубҳа билан қараши ва бу борада Россиянинг “Союз” кемаси ишончли экани бўйича фикрларини айтди.
“РИА Новости” хабарига кўра, “Space Adventures” космик сайёҳлик операторининг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Сергей Костенко: “Ўтган ҳафта гаплашдик. Ҳа, у Илон Маскнинг ишини ҳурмат қилади, лекин Маскнинг компаниясида хавфсиз парвозлар статистикаси баланд эмаслигини айтди”, деб таъкидлади.
Костенконинг айтишича, “SpaceX” билан рақобатга қарамасдан, “Союз”да учишни истовчилар камаймаган. Икки сайёҳни коинотга олиб чиқувчи навбатдаги парвоз декабрга белгиланган.