Корхонанинг экспорт салоҳияти ўрганилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Textile-Pro Group” МЧЖда тайёр трикотаж маҳсулотлари, жумладан аёллар, эркаклар ва ёш болалар учун эко сифатли ва халқаро стандартга мос маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
0,18 гектар ер майдонида жойлашган мазкур корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати табиий кўринишда 1,7 миллион дона, пул ифодасида эса 40 миллиард сўмни ташкил этади. Ҳозирда корхонанинг экспорт салоҳияти бирмунча пасайган.
Мутасаддиларнинг ўрганиш жараёнида муаммо давлат активлари билан боғлиқ эканлиги аниқланиб, уни бартараф этиш чоралари кўрилди. Корхона фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳсулотни ички ва ташқи бозорда сотиш имкониятларини кенгайтириш бўйича вазифалар белгиланди.
[gallery-25181]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА