Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхонани ривожлантириш стратегияси
18:08 / 2023-03-15

“Навоийуран” давлат корхонасида корхона Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси АҚШлик Ким Кевин Гвангил билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугунги кунда корхонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги “2022 - 2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.  

Мулоқотда дастлаб корхона раҳбари Жаҳонгир Ҳасанов мамлакатимизда уран саноати тарихи, корхона таркибий бўлинмалари, геотехнологик конлар ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, корхона трансформацияси жараёнлари, замонавий корпоратив бошқарув тизими, “Йўл харитаси” бандларининг бажарилиши юзасидан маълумот берди.  

Ўз навбатида Ким Кевин Гвангил ҳам Ўзбекистонга илк ташрифи орқали катта таассурот олгани, корхона фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлгани ва бугунги учрашувдан мамнунлигини билдирди. Корхона трансформацияси ҳамда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ўз тавсияларини берди.  

А.Бўриев, ЎзА