Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик тўйи арафасида Андижон туманида «Андижон дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш» шўба корхонасининг янги маъмурий биноси ҳамда илмий ва синов лабораторияси фойдаланишга топширилди.
Янги бино очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда мамлакатимизда, хусусан, Андижонда фармацевтика соҳаси жадал ривожланиб бораётганлиги, мазкур йўналишда янги янги лойиҳалар, янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилаётганлиги таъкидланди.
- Умумий қиймати 8,3 миллион АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳа ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир, - дейди «Андижон дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш» шўба корхонаси раҳбари Ноибжон Маматов. – Айниқса, корхонамиз қошида халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган илмий ва синов лабораториясининг ташкил этилиши имкониятларимизни янада кенгайтиради.
Хитой, Япония ва Германия давлатларидан олиб келинган замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган илмий ва синов лабораторияси нафақат Андижон, балки Фарғона водийси вилоятларида ишлаб чиқрилаётган тиббий жиҳоз ва дори-дармонларни халқаро андозалар даражасида текширувдан ўтказиш имконини беради.
Фойдаланишга топпширилган янги бинода кархона тасарруфидаги дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказиш, дори воситалари ва тиббий буюмлар экспертизаси ва стандартлаштириш, шунингдек, илмий, клиник тадқиқотлар марказлари, махсус реактивлар ишлаб чиқариш лабораторияси, кўргазма зали учун ҳам алоҳида мослаштирилган хоналар ажратилди.
Шунингдек, тадбир доирасида “Андижон дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш» шўба корхонаси ҳамда Андижон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида корхонанинг 13 нафар ишчиси ҳамда тумандаги турли маҳаллаларда яшовчи 14 та кам таъминланган оила фарзандларига суннат тўйи ўтказиб берилди. Тўйболаларга совға-саломлар улашилди.
Энг асосийси, мустақиллик байрами арафасида фаолиятини янги бинода бошлаган корхонанинг имкониятлари кенгайиши ҳисобига 100 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқди.
[gallery-3631]
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З.УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА