Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхонада ишлаб чиқариш ҳажми янада ортади
11:56 / 2025-08-27

Жорий йилнинг 13 августида давлатимиз раҳбари томонидан тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларини ишга солиш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда таннарх, ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича ечимлар ишлаб чиқиш, тайёр маҳсулот экспортини 2 баробарга ошириш, кооперацияни кучайтириб, паст қувватда ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилган эди.

Берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси мутасаддилари Қонликўл туманида жойлашган тўқимачилик корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тарғибот ишларини олиб борди.

Бугунги кунда мазкур корхонада 600 нафарга яқин маҳаллий аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланган. Охирги 3 йил давомида корхона Туркия, Россия, Хитой каби давлатларга 23 миллион 369 минг АҚШ доллари миқдорида 8 минг 541 тонна ип калава маҳсулотини экспорт қилган.

Учрашув давомида масъуллар томонидан корхона раҳбарига божхона режимининг афзалликлари тушунтирилиб, улардан фойдаланган ҳолда келгусида корхона экспорт салоҳиятини янада ошириш имкониятлари амалий мисоллар билан кўрсатиб берилди. Тўқимачилик соҳаси учун қонунчиликда яратилган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим қилинди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири