Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхонада ишчилар сони 460 нафарга етказилади
14:06 / 2025-12-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида жорий йил фаолият бошлаган “NUKUS SSP TEXNOPARK” масъулияти чекланган жамияти истиқболли лойиҳалардан.

Корхонага “Ўзмиллийбанк”нинг 28,5 милион евро миқдоридаги имтиёзли кредити эвазига Япония, Германия, Швецария ва Туркия давлатларидан ип ва калава тайёрланадиган замонавий технологиялари олиб келинган. Ҳозирда янги корхона тест режимида ишламоқда. Бу ерда 1 суткада 150 нафарга яқин киши меҳнат қилмоқда.  Корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, ишчиларнинг сони 460 нафарга етказилади.  

[gallery-26518]

Айни пайтда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг асосий қисми ички бозорда сотилмоқда. Шунингдек, Россия ва Беларусь давлатлари билан тузилган шартнома асосида дастлабки маҳсулотлар экспорт қилинди.  Келгусида корхона янада кенгайтирилиб ип-калавадан  тайёр газлама, яъни мато ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА