Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхонада ишчилар сони 3 мингтага етказилади
15:58 / 2024-04-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги “ADM Jizzakh” масъулияти чекланган жамияти 2021 йилда ташкил этилган. Ўтган уч йилда корхонада “Kia”, “Chery” ҳамда “Haval” брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилган.

Корхонанинг юқори технологик ускуналари Жанубий Корея, Япония ва Германия каби давлатлардан келтирилган. Заводда 30 та робот бор, ишлаб чиқариш жараёни 33 фоиз автоматлаштирилган. Автомобилнинг юриш қисмлари созлиги, статик ва динамик тормоз тизимини текшириш жиҳозлари ўрнатилган. МЧЖда 1 минг 800 та иш ўрни яратилган.  

[gallery-16848]

Келгусида корхонада йилига 100 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқариш қуввати яратилиши режалаштирилган. Натижада, иш ўринлари сони 3 мингтага етказилади.

Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА