Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхонада экспорт ҳажми янада ошади
21:39 / 2023-08-19

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи И.Казаков божхона қўмитаси масъул вакили Д.Aбдуллаев билан бирга “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ қўшма корхонасида бўлиб, завод фаолияти билан яқиндан танишди. Тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб мавжуд муаммоларни ўрганди.

Таъкидланганидек, маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида юртимизда тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиб берилмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига импорт ва экспорт операцияларини имтиёзли ҳамда соддалаштирилган тарзда қисқа фурсатларда амалга оширишда божхона органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Импорт ўрнини босувчи кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳаллий хомашёни комплекс қайта ишлашга жалб этиш ва халқ хўжалиги тармоқларининг содага бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 2006 йил август ойида ишга туширилган “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ қўшма корхонаси бугунги кунда ош тузи, калцинацияланган сода, оҳак, техник туз каби кимё саноатида асосий ўринни эгалловчи маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. 

Марказий Осиёда ягона калцинацияланган сода ишлаб чиқарувчи қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 200 минг тонна содали сувни ташкил этади. Корхона хомашё мустақиллигига эга бўлиб, 100 фоиз республика ҳудудидан таъминланган, яъни натрий хлорид Қўнғирот сода заводидан 53 километр узоқликда жойлашган "Барсакелмес" конидан, оҳактош эса заводнинг саноат майдонидан 250 километр узоқликда жойлашган "Жамансай" оҳактош конидан қазиб олинади. 

Учрашувда қўшма корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қувватини 2027 йилга қадар ошириш учун зарур технологик асбоб-ускуналарни олиб киришда божхона расмийлаштируви жараёни, божхона тўловларидан имтиёзлар бўйича ҳамда “Кунхожа” станциясида ёпиқ турдаги божхона омборини ташкил этиш давомида юзага келаётган бир қатор саволларга ечим топилди. 

2022-2023 йилнинг ўтган даврида ҳукуматимизнинг тегишли қарорлари асосида Европа ва Хитой давлатларидан технологик асбоб-ускуналар, маиший буюмлар, металлар ва улардан тайёрланган буюмларни божхона тўловларидан жами 1,2 миллиард сўмдан ортиқ имтиёз қўлланилган ҳолда мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилган. 

Корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Ўзбекистонда содали сувнинг энг йирик истеъмолчилари ҳисобланган “Кварс” AЖ, “Caмпaлиa” МЧЖ, “Aсл ойна” AЖ, НКМК ва бошқа корхоналарни таъминлаб, қолган қисмини Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Aфғонистон, Эрон каби давлатларга экспорт қилиб келмоқда. 

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш мақсадида ош содаси, каустик содаси, кир ювиш кукуни, ёдланган ош тузини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, корхона ҳудудида меҳмонхона ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивининг қурилиш ишлари давом эттирилиб, шу йил охирида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 

Бугунги кунда корхонада салкам 2 минг нафарга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган. 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА