Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхонада 480 нафар киши бандлиги таъминланган
18:30 / 2020-11-27

Шуманай туманидаги “Shomanay eco teks” масъулияти чекланган жамияти жорий йилнинг март ойида фаолият бошлаган.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 21 миллион АҚШ долларни ташкил этган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнига Швейцариянинг “Rieter”, “Uster”, Япониянинг “Murata”, Туркиянинг “Temsan” фирмаларининг замонавий технологиялари татбиқ этилган.

[gallery-195]

Корхонада 480 киши доимий иш билан банд. Уларнинг аксарияти хотин-қизлардан иборат. Ҳозирга қадар улар тайёрланган 4500 тонна калава ип Покистон, Хитой, Туркия давлатларига экспорт қилинди.

– Қўнғирот кимё-технология касб-ҳунар коллежини 2013 йилда тугатганман, - дейди туманнинг “Деҳқонобод” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Салтанат Бекниёзова. – Анчадан буён ишсиз эдим. Ҳудудимизда мазкур корхона очилгач, мен ҳам ишли бўлдим. Ҳозирда ўз мутахассислигим бўйича ишлаб, замонавий ускуналарни бошқаряпман.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА