ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Давлатобод тумани Порлоқ маҳалласида бўлиб, ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектларидаги шароит, аҳоли бандлиги учун яратилган имкониятларни кўздан кечирди.
Вилоят раҳбари маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “TEXTILE-PRO GROUP” масъулияти чекланган жамияти фаолияти, мавжуд ишчи ўрни ва экспорт ҳажми билан танишди.
Таъкидлаш керак, мазкур масъулияти чекланган жамиятида эркаклар, аёллар ва болалар учун трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард сўмдан иборат. Эътиборлиси, хомашё базасининг 90 фоизи маҳаллий маҳсулотни ташкил этади. Экспорт ҳажми эса 1,8 миллион АҚШ доллари. Ҳозирда корхонада 100 дан зиёд киши меҳнат қилмоқда.
[gallery-14929]
ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар