Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Корхонабай” ишлаш орқали ташкилот ва тадбиркорлик субъектларига ёрдам берилмоқда
07:30 / 2021-05-07

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси Сирдарё филиали томонидан “корхонабай” ишлаш орқали ташкилот ва тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси Сирдарё филиали раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи шу кунларда вилоятдаги саноат ва экспортёр корхоналар фаолияти, амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари, соҳа бўйича консултатив ва амалий ёрдам кўрсатиш учун ишни жойларга чиққан ҳолда ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман, шаҳар ва корхонабай ишлаш тизими бўйича ўрганилган 388 та, шундан 84 та инвестиция лойиҳалари доирасида ва 102 та экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳалари бўйича консультатив ёрдамлар кўрсатилди.

Ўрганишлар натижасида 15 та корхонада соҳа оид мавжуд муаммолар аниқланилиб, шундан 5 та корхонага консультатив ёрдамлар кўрсатилди, 8 та корхонада “Ўзтест” давлат унитар корхонаси мутахассислари жалб қилинган ҳолда мавжуд муаммолари ижобий ҳал қилинди ва 9 та корхонага метрология йўналиши бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Вилоятдаги экспортёр корхоналар билан ишлаш ва амалий ёрдам бериш борасида 102 та экспортёр корхонада ходимлар томонидан соҳа бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш вақтида 4 та корхона вакиллари халқаро сертификатлар олиш нияти борлигини билдирди, уларга “Ўзтест” ДУКнинг ходимлари ёрдам берадиган бўлди.

Бундан ташқари, филиал томонидан жорий йил бошидан бугунги кунга қадар жами 471 та корхона ва тадбиркорлик субъектининг мурожаатлари асосида 8 минг 393 дона ўлчаш воситаси давлат қиёслов кўригидан ўтказилди. 364 дона ўлчаш воситаси метрологик аттестатланди.

Шунингдек, 32 та корхона ва тадбиркорларнинг 193 дона ўлчаш воситалари логистика хизматлари орқали Ўзбекистон миллий метрология институтида метрологик текширувдан ўтказиб берилди.

Филиал томонидан вилоятдаги тадбиркорлар ва саноат корхоналари мутахассислари билан учрашиб, техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳалари бўйича ҳамкорликда фаолият олиб бориш, юзага келган муаммоларни биргаликда бартараф этиш бўйича ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

А.Қаюмов, Ф.Тошматов, ЎзА