Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхона жамоасининг хайрли ташаббуси
20:38 / 2022-09-16

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишларига корхона, ташкилот ҳамда муассасалар ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Жумладан, “Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан Нукус шаҳридаги “Жанабазар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи иккита кам таъминланган, эҳтиёжманд оиланинг турар жойи таъмирланиб, том қисми ёпиб берилди. Яқинлашиб келаётган қиш мавсуми олдидан ёрдами учун оила аъзолари корхона жамоасига миннатдорчилик билдирди.

Бундан ташқари, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларига беғараз ёрдам сифатида 315 тонна оҳак ҳамда 60 тоннадан зиёд оқ тош қурилиш материали  етказиб берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА