French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхона халқаро стандартларини жорий этмоқда
15:07 / 2026-01-30

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ф.Саматов Сурхондарё вилоятида бўлиб, саноат ва экспортёр корхоналарда соҳага оид масалаларни ўрганди. Мавжуд муаммоларнинг ечимини топишга кўмаклашди.

Термиз туманидаги “SURXON SENDVICH” масъулияти чекланган жамияти базальт толаси ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ўрганиш чоғида корхона ишлаб чиқараётган 11 турдаги базальт толаси маҳсулотлари сертификатлаштирилди. Эндиликда корхона мувофиқлик сертификати орқали сифатли, хавфсиз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга сотишни бошлайди. Шунингдек, корхонанинг синов лабораториясида синовларни халқаро стандарлар асосида олиб бориш, лабораториянинг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашдан ўтказиш бўйича яқиндан ёрдам кўрсатиш учун Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Сурхондарё вилоят бўлимидан масъул мутахассислар бириктирилди. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг халқаро бозорларда сотилиши учун корхонада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат менежмент тизими яъни, ISO 9001 халқаро стандартини жорий этиш мақсадида “Uz Test” давлат муассасаси Сурхондарё филиалининг масъул мутахассислари жалб этилди.

Қумқўрғон туманидаги “QUMTEX INVEST” масъулияти чекланган жамияти қиймати 73,5 миллион долларлик корхона барпо этиб,  тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Замонавий корхона маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқишни таъминлаш мақсадида ISO 9001, OEKO-TEX, BSCI халқаро стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш ишларига ёрдам бериш учун Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими масъуллари билан ўзаро алоқа ўрнатиб берилди. 

– Жарқўрғон туманидаги “SURHANCEMENTINVEST CHET EL KORXONASI” масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқараётган цементни экспортга йўналтирмоқда, – дейди Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Сурхондарё вилоят бўлими бошлиғи Ғайрат Каримов – Инспекция корхонадаги синов лабораториясининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашига келишиб олинди. 

Ўтган йил Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Сурхондарё вилоят бўлими ходимлари вилоятда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунбузилишларнинг олдини олиш учун 600 та тадбиркорлик субъектида профилактик тадбир ўтказди. Тарқатма материаллар билан таъминлади. Хавф таҳлиллари асосида тадбиркорлик субъектларига 960 та огоҳлантириш хати юборди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири