English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 1 миллиард сўмдан зиёд зарар етказди
14:25 / 2025-02-13

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, Фарғона шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.

Унга кўра, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги Университет кўчасида жойлашган “Й.Х.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканининг газ таъминоти ўрганилган.

Унда аниқланишича, корхона носоз ҳисоблагич орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган. Ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар 1 миллиард 151 миллион сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан расмий далолатнома

тузилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА