Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхона маҳсулотларининг экспорти ортмоқда
12:52 / 2021-12-08

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида белгиланган экспорт ҳажми муддатидан аввал ортиғи билан бажарилди.

 Хусусан, жорий йилда комбинатда 840 миллион 398 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш ражалаштирилган эди. Амалда эса маҳсулотлар экспорти 134,7 фоизга бажарилди. Бу натижа комбинат тарихида ўзига хос рекорд ҳисобланади. Ўсиш суръати эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 140,3 фоизни ташкил этмоқда.


Маҳсулотлар кесимида қарайдиган бўлсак, комбинатнинг асосий маҳсулоти ҳисобланган мис маҳсулотлари экспорти режаси 111,3 фоизга бажарилган. Хорижлик импортёрларга ўтган 11 ойда 85 минг 732 тонна мис маҳсулотлари юборилган. Шу билан бирга, руҳ маҳсулотлари экспортида ҳам салмоқли натижа қайд этилган.

 Жумладан, 2021 йил январь-ноябрь ҳолатига 59 минг 641 тонна руҳ маҳсулотлари экспорт қилиниб, режа 118,7 фоизга уддаланди. Ўтган 11 ойда хорижлик ҳамкорларга 81 минг 118 тонна сульфат кислотаси экспорти амалга оширилиб, режа 442,1 фоизга етказилган.


Шунингдек, 753 тонна молибден маҳсулотлари харидорларга юборилган. Бундан ташқари, рений, кадмий, вольфрам, палладий кукуни, селен, теллур каби маҳсулотлар экспортида ҳам белгиланган режавий вазифалар бажарилган. Қурилиш соҳасида муҳим материал саналган оқ портландцемент ҳамда цемент экспортида ҳам салмоқли натижа қайд этилди. Хусусан, хорижлик ҳамкорларга 9 минг 370 тонна портландцемент, 122 минг 562 тонна цемент етказиб берилган.


Комбинат маҳсулотлари асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Ҳозир маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш мақсадида Европа давлатлари бозорлари ўрганилмоқда.

ОКМК Ахборот хизмати,
ЎзА.