Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхона маҳсулотлари келгусида хорижга экспорт қилинади
11:54 / 2025-12-22

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги “Омад-бахт-Шўрчи” масъулияти чекланган жамияти ун ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Туманнинг Жойилма маҳалласида фаолият олиб борувчи корхонада йилига 18 минг тонна ун, ун маҳсулотлари ҳамда чорва учун ем ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Лойиҳа 3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобидан ишга туширилган. Ҳозирда бу ерда 30 кишининг  бандлиги таъминланган.  

[gallery-26843]

Келгусида корхона маҳсулотларини нафақат ички бозор, балки хорижга ҳам экспорт қилиш режалаштирилган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА