French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхона маҳсулотлари дунё бозорига чиқади
19:43 / 2025-07-10

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида хориж инвесторлари иштирокида йилига 350 тонна тайёр тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга катта лойиҳа фаолият юритмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси масъуллари мазкур корхона жамоасига ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспортга йўналтириш бўйича қонунчилик талаблари юзасидан йўналиш берди ҳамда келгусида чет давлатлардан олиб келинган хом ашёни қайта ишлаб, реэкспорт қилишда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими афзалликлари батафсил тушунтирилди.

Ҳозирда 215 нафар маҳаллий хотин-қизни доимий иш ўрни билан таъминлаган мазкур лойиҳанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши билан умумий ҳисобда 400 иш ўрни яратилади. 1,5 гектар майдонда барпо этилган корхона Хитой, Туркия ва Германия давлатларидан келтирилган, халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий юқори технологик ускуналар билан таъминланган. 

Йилига 2 миллион дона трикотаж маҳсулотлари – кийим-кечак ишлаб чиқариш қувватига эга корхона томонидан дунё бозорига футболка маҳсулоти экспортини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири