Конституциямизда “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадри-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар” деб белгиланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари “қонунга итоаткорлик”, “қонунни ҳурмат қилиш ва сўзсиз риоя этиш” принципларига асосланган.
Суд қарорларига асосан қарздорликни ундириш Мажбурий ижро бюроси органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада муайян ишлар олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарздор “Ромитан туман йўллардан фойдаланиш” МЧЖдан ундирувчи “Grand Nur yo`l qurilish” МЧЖ фойдасига жами 608 миллион 164 минг 980 сўм ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан тумани бўлими иш юритувига 2023 йил 25 январда келиб тушган.
Бўлимда давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Ромитан туман йўллардан фойдаланиш” МЧЖдан ундирилиши лозим бўлган 608 миллион 164 минг 980 сўм миқдордаги маблағлар ундирилиб, ундирувчи “Grand Nur yo`l qurilish” МЧЖ ҳисоб рақамига кўчириб берилган. Ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланиб, иш юритувдан тамомланган.
Ижро ҳужжати талабларини ўз вақтида ва ихтиёрий бажармаслик, мажбурий ижро ҳаракатларини ўтказишга сабаб бўлади.
Зариф Комилов, ЎзА