Корхона фаолияти кенгайтирилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги “Омад-бахт-Шўрчи” масъулияти чекланган жамияти ун ишлаб чиқариш билан шуғулланади.


Туманнинг Жойилма маҳалласида фаолият олиб борувчи корхонада 30 та иш ўрни яратилган. Яқин бир йил ичида корхона ўз фаолиятини кенгайтириш орқали ишчилар сонини янада кенгайтириш ниятида. Қиймати 3 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳага тўлиқ хорижий инвестиция маблағи жалб қилинган.

Корхонада йилига 18 минг тонна ун, ун маҳсулотлари ҳамда чорва учун ем ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Маҳсулотлар нафақат ички бозор, балки, хорижга ҳам экспорт қилиниши режалаштирилган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА