Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўрсатмалар ижросини таъминламаган 182 та истеъмолчи электр тармоғидан ажратилди
11:30 / 2023-11-27

“Ўзэнергоинспекция” томонидан қуввати 50 киловатт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан кўрсатмалар берилмоқда. Унга асосан 4 минг 258 та истеъмолчида жами 1 миллион 73 минг кВа қувватга эга бўлган реактив қувват компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатилиши таъминланди.

– Истеъмолчиларнинг электр энергияси харажатлари сезиларли даражада тежалишига ва электр қурилмалари бир меъёрда ишлашига хизмат қилади. Аммо ушбу қурилмалардан фойдаланишда айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан камчиликларга йўл қўйилмоқда. Хусусан, реактив қувват компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатиш юзасидан берилган кўрсатмалар ижросини ўз вақтида таъминламаган 182 та истеъмолчи электр тармоғидан ажратилиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Ҳозир ҳудудларда бу каби назорат тадбирлари давом этмоқда.  

Маълумот ўрнида айтиш керакки, реактив қувватни компенсация қилинмаслиги натижасида электр тармоқларидан реактив қувват ўтиши қўшимча йўқотишлар пайдо бўлади, кучланиш ва частотанинг пасайишига олиб келади, – деди “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев.  

 

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА