Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияни жамоатчилик назорат қилади
14:52 / 2016-04-27

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликнинг аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликнинг аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда божхона ходимлари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

“Тошкент-аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи Р.Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Абдуғаниев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминлангани коррупция йўлига тўсиқ бўлаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган. Ўзбекистон 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши” конвенциясини ратификация қилган. 2010 йилда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилган.

2016 йил 12 апрелдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Парламент назорати тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим қадам бўлди. Қонун асосида парламент томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида назорат амалга оширилиши ҳуқуқий мустаҳкамланди.

Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Шахсий таркиб ўртасида қонунбузарлик содир этилишининг олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида божхона органларида тарбиявий профилактик ишлар кучайтирилган. Божхона постларида коррупциянинг мудҳиш оқибатларидан огоҳлантирувчи ижтимоий видеороликлар намойиши йўлга қўйилган.

“Ишонч телефони” орқали фуқаролар божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан хабар бериши мумкин.

Коррупцияга қарши курашишда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, жамоатчилик назорати муҳим ўрин тутади. Давра суҳбатида юртимизда ушбу иллатга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида аҳолининг хабардорлигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик катта аҳамиятга эга экани таъкидланди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.