Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимларга коррупцияга қарши тушунчалар берилди
15:49 / 2020-07-09

Ўқув машғулотлари “CЕТР AKADEMY” халқаро тренинг марказининг малакали мутахасисслари томонидан ўтказилди.


“Давергеодезкадастр” қўмитаси тизимидаги “Ўздаверлойиҳа” институтида "Коррупцияга қарши курашиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ISO 37001” стандарти бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув машғулотлари “CЕТР AKADEMY” халқаро тренинг марказининг малакали мутахасисслари томонидан ўтказилди.

Семинарда коррупция бўйича муаммоли ҳолатлар, унинг олдини олиш ва юзага келиш сабаблари ҳақида маълумотлар берилди. 

Тадбирда берилган маълумотларга кўра, миллий ва халқаро даражадаги ҳаракатларга қарамай, порахўрлик ривожланиш жабҳаларига жиддий таҳдид солмоқда. Ушбу ҳақиқатни инобатга олган ҳолда, ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш ва ахлоқий жиҳатдан соғлом бизнес маданиятини ривожлантиришга қаратилган янги ИСО 37001 стандарти ишлаб чиқилган.

photo_2020-07-09_15-59-29.jpg

Стандарт коррупцияга қарши бошқарув тизимини жорий қилишни қўллаб-қувватлаш ва доимий мониторингни кучайтиришга мўлжалланган. Бу порахўрлик хавфини камайтиришга ёрдам беради ва манфаатдор томонларга коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий қилишда кўмаклашади.

–Коррупциянинг турлари кўп, – деди “Ўздаверлойиҳа” институти бош директори Рухиддин Тўраев. – Шунинг учун коррупция содир бўлгандан кейин унга жазо қўллашнимас, балки ундан олдин ҳар бир ташкилот ўз ходимига бу борада тушунчалар бериши лозим. Шу муносабат билан “Давергеодезкадастр” қўмитаси томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган дастур бўйича мазкур ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда ходимларга коррупциянинг олдини олишда биргаликда ҳаракат қилиш лозимлиги бўйича тушунчалар бердик.