Коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинади!
“Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат ва дилида поклик устувор бўлиши шарт”.
“Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат ва дилида поклик устувор бўлиши шарт”.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг бу фикрлари Ўзбекистон Олий судида бўлиб ўтган йиғилишда яна бир бор тилга олинди.
Йиғилишда Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев судья ва суд тизими ходимларига соҳада коррупцияга қарши курашиш борасида судья ва суд тизими ходимларига Мурожаат билан чиқиш қилди.
2019 йилнинг шу кунига қадар 95 та судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилгани, 12 нафар судья судьялик қасамёдини бузганлиги учун муддатидан олдин лавозимидан озод этилгани, 4 нафар судьяга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ва жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилгани соҳада туб амалий ўзгаришларни амалга оширишни тақозо қилмоқда.
Қайд этилганидек, судья ва суд тизими ходимлари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “энди, таъмагирлик қилган судья, сиёсатга, мамлакат Президентига ва халқига хиёнат қилган, деб баҳоланади”, деган ҳақ гапларидан хулоса чиқариши шарт.
Ҳуқуқий маданияти юксак инсон қонунни бузишдан қўрқади. Жиноятчилик аҳволига чуқурроқ назар ташланса, жиноятни аксарият ҳолларда дунёқараши паст, маънавияти заиф, маданият ва маърифатдан узоқ, ақли бўлса-да, фаросатда нўноқ шахслар содир этишини таъкидлаб ўтди У.Мингбоев.
Маънавияти юксак, иродаси мустаҳкам инсон коррупцияга қўл урмайди.
Видеоконференцалоқа тизими орқали ушбу Мурожаатни барча даражадаги суд раислари ҳамда судьялари, суд тизими ходимлари, жойлардаги жамоатчилик асосида ташкил этилган Судьялар олий кенгашига кўмаклашувчи комиссиялар аъзолари эшитди.