Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашишнинг илғор тизими жорий этилади
09:36 / 2019-10-11

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали механизм ва чора-тадбирларни жорий этиш бўйича янги лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 10 октябрь куни Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали механизм ва чора-тадбирларни жорий этиш бўйича янги лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа БМТ Тараққиёт дастури кўмагида амалга оширилмоқда.

Лойиҳадан кўзланган мақсад – Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари ва Интеллектуал мулк агентликлари, шунингдек ҳудудий адлия органлари фаолиятига коррупцияга қарши комплаенс тизимини жорий қилишдан иборат.

Тақдимот давомида KPMG экспертлари лойиҳанинг халқаро мутахассисларининг фаол кўмаги ёрдамида амалга оширилиши коррупцияга қарши курашишнинг халқаро стандарт ва амалиётларини самарали татбиқ этиш, давлат органи фаолиятини бошқаришнинг шаффофлиги ва сифатини ошириш имконини беради. Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари ва тартиб-таомилларини самарали жорий этиш бўйича орттирилган тажрибадан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича умумий ёндашувни шакллантириш учун бошқа идораларда ҳам фойдаланиш мумкинлигини таъкидлашди.

Қайд этиш жоизки, Адлия вазирлиги комплаенс тизимини халқаро стандартларга мувофиқ жорий этиш ташаббусини илгари сурган илк давлат органидир. KPMG экспертларнинг вазирликлар фаолияти, жумладан коррупция хатарлари мавжуд соҳалар ва бу борадаги чора-тадбирлар ҳақидаги бошланғич таҳлилий интервью адлия вазири Р. Давлетов томонидан ўтказилган эди.

Маълумот учун: KPMG малакали хизматлар кўрсатиш бўйича дунёдаги йирик компаниялардан бири, Deloitte, Ernst & Young ва PwC билан бир қаторда катта тўртликка кирувчи аудиторлик компанияларидан бири. Унинг халқаро қароргоҳи Амстелвен (Нидерландия) да жойлашган. Ходимлари сони 189 мингтани ташкил этади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими