Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Коррупция ва жамият” мавзусида иншолар танлови
17:31 / 2019-11-12

Гулистон шаҳрида “Коррупция ва жамият” мавзусида ўтказилган иншолар танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.


Гулистон шаҳрида “Коррупция ва жамият” мавзусида ўтказилган иншолар танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Унда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртларининг талабалари иштирок этди.

– Танлов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия, Олий ва ўрта-махсус, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан имзолаган қўшма чора-тадбирлар режаси асосида ўтказилди, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев. – Ушбу танловни ўтказишдан кўзланган мақсад ёшларда коррупцияга қарши курашиш бўйича иммунитетни шакллантириш, ҳуқуқий билимларини оширишдан иборат. Танловнинг қуйи – ўқув муассасалари, туман ва шаҳарлараро босқичларида 3 мингдан ортиқ ўқувчи-талабалар иштирок этди.

Ёшлар коррупциянинг турларини содда, ўз тушунчалари ҳамда тилида аниқ ва лўнда қилиб, ёшларга хос дунёқараш билан таърифлаб берди. Ижодий ишларда коррупцияга қарши курашда, унинг олдини олишда нималарга эътибор қаратиш ҳақидаги фикр-мулоҳазаларнинг ранг-баранглиги эътиборга молик.

КОРРУПЦИЯ ИНШО-1.jpg

Иншолар танловининг вилоят босқичида иштирок этган барча ўқувчи ва талаба-ёшлар ташкилотчилар томонидан ўзбек адабиёти намоёндаларининг қаламига мансуб энг сара асарлари билан тақдирланди.

Уч кун давомида иншолар малакали мутахассислар томонидан текширилди.

Якунда ўқувчилар ўртасида Сирдарё туманидаги 22-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Камола Орипова, талабалар ўртасида эса Гулистон давлат университети 3-босқич талабаси Садоқат Иброҳимоваларнинг иншоси энг яхши деб топилди. Улар ўз йўналишлари бўйича биринчи ўринни эгаллади. Энди улар танловнинг мамлакат босқичида Сирдарё вилояти шарафини ҳимоя қилади.