Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция, сансалорлик ва масъулиятсизлик ҳолатларига барҳам берилмоқда
16:07 / 2019-09-24

Қурилишга рухсатномалар олиш, мулкни рўйхатдан ўтказиш ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар бартараф этиш турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Қурилишга рухсатномалар олиш, мулкни рўйхатдан ўтказиш ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар бартараф этиш турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2018 йил 18 майдаги“Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарори билан тасдиқланган айрим маъмурий регламентларга тегишлича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Давлат хизматлари агентлигига берилган ваколатлар доирасида ҳамкор ташкилотлар устидан назорат қилиш ҳуқуқи берилган. Бу албатта вужудга келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатлари, сансалорлик ва масъулиятсизликнинг олдини олишга қаратилган.

Ҳозирги кунда ўрнатилган тартибга кўра қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш вақтида регламентга риоя этиш ҳолатини ўрганиш учун Қарши шаҳар, Нишон, Яккабоғ ва Муборак туман “Ермулккадастр” ДК филиалларига Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган мурожаатлар ҳолати кўриб чиқилди.

Ўрганишлар жараёнида, вилоят “Ермулккадастр” ДК Қарши шаҳар филиалида 160 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари,вилоят “Ермулккадастр” ДК Яккабоғ туман филиалида 80 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари, вилоят “Ермулккадастр” ДК Нишон ва Муборак туман филиалларида 40 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва бартараф этилди.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси вакиллари томонидан “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти, ва уни амалиётга қўллаш вақтида юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф этиш юзасидан ташкил этилган семинарда маълум қилинди.

Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси

Матбуот хизмати