Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция сўзини ҳаромхўрлик деб атаса бўладими?
15:57 / 2020-07-18

"МОНОПОЛИЯ, КОРРУПЦИЯ, сўзлари негизида юқорида қайд этилган барча атамалар жамланган".


Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи фойдаланувчиси Улуғбек Ибодинов томонидан «Коррупция сўзини ўзбекчалаштириб, ҲАРОМХЎРЛИК деб атаса бўладими?» сарлавҳаси остида ўз фикрини жойлаштирилган экан. Ушбу шахсий фикр катта муҳокамаларга сабаб бўлди. 

photo_2020-07-18_15-50-11.jpg

Қолдирилган изоҳлардан айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зайнобиддин Абдужабборов:

- МОНОПОЛИЯ, КОРРУПЦИЯ, сўзлари негизида юқорида қайд этилган барча атамалар жамланган.

Таиржон Маматов:
- Ноқонуний йўл билан топилган, яъни динимизда ман қилинган нарса ҳаром ҳисобланади. Қалбида иймони бор инсон худодан қўрққани учун ҳаромдан жирканади.

Арслон Алишерович Отажонов:
- Коррупциянинг тури кўп: 1. Пора олиш. 2. Яхши кадрни синдириш. 3. Давлат мулкини ва ажратилган пулни «туя» қилиш. 4. Кадрларни алмаштиравериш. 5. Муносиб кадрни лавозимга қўймаслик ва ҳоказо.

Нажмиддинбек Баҳодиров:
- Жуда ҳам тўғри! Қайта номлашнинг жуда катта аҳамияти бор. Коррупция билан шуғулланадиган одамга ҳаромхўр деб кўринг, натижасини кўрасиз!

Бахтиёр Ҳалилов:
- Коррупция деб юқори мавқеидан фойдаланиб гуруҳ тузиб бажариладиган ишларга айтилади

Гул Нор:
- Зап топибсизда. Боплабсиз, жуда мос чиқибди.

Шерзод Эркаев:
- Коррупция сўзини ўзбекчалаштириб, «ўсиб келаётган фарзандини ҳақини ейиш» деб атаса бўлади.

Фарруҳ Ҳомидов:
- Солиқчиларни ҳам ўлпончилар деса ҳам бўлаверади.

Муҳиддин Маҳмудов:
- Ҳаромлигини ўзи ҳам билади шунақалар. Лекин қилаверади шу ишини ҳаромхўрлар.

Улуғбек Бобобеков:
- Таржима қилинадиган қилинмайдиган сўзлар бўлади менимча.

Муножот Мирзабдуллаева:
- Тамагирлик!

Валишер Султонов:
- Иккала сўзни маʼнолари бошқа бошқа. Коррупция (лотинча: corrumpō — айниш, порага сотилиш) мансабдор шахсларнинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларни шахсий бойиш мақсадида бевосита суистеъмол қилишдан иборат. Бир сўз билан айтганда мансабдор шахсларни сотиб олиш, уларни порага сотилиши тушунилади.

Минг афсус, жамиятимизда ҳали ҳануз бу иллат томири қирқилмади. Коррупция билан аввало қонунларимиз курашмоқда. Аммо, инсоннинг виждони бунга йўл қўйиб берса, ҳар қандай ҳаракат бесамардир. Коррупцияга йўл очаётганларга айтар сўзимиз, ўзингизнинг келажагингизга ўзингиз болта ураяпсиз!

Манижа БАҲРИЕВА,
журналист