Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – ҳалокатли йўл
20:40 / 2019-09-30

Коррупция жинояти бугунги кунда барча мамлакатлар тараққиёти ва уларнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, ҳаммани бирдек ташвишга солиб келмоқда.


Коррупция жинояти бугунги кунда барча мамлакатлар тараққиёти ва уларнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, ҳаммани бирдек ташвишга солиб келмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”, деб алоҳида таъкидлаган.

Шу боис, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ушбу салбий иллатга қарши курашишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратиш ва илғор халқаро амалиётга мос равишда изчил такомиллаштириб бориш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Коррупция жинояти ва унинг салбий оқибатлари ҳақида Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида “Коррупция – ҳалокатли йўл” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратов, Бош прокуратура Академиясининг Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази катта прокурори Худойберди Турсунбеков ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рустам Хатамовлар сўзга чиқиб республикамизда коррупция жиноятига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, коррупция нақадар ёмон иллат эканлиги, унга қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида қонунчиликка киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар ва амалдаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Айтиш жоизки, ички ишлар органларида коррупцияни олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ўзининг самарасини бериб келмоқда. Жумладан, ички ишлар органлари ходимлари ўз хизмат вазифасига улкан масъулият билан ёндашиб, фуқаролар томонидан қилинган таклифларга қонун йўли билан жавоб қайтариб келмоқдалар.

Бу каби тадбирлар албатта республикамизда коррупция жиноятининг сони камайишига, мамлакатимизда қонунга итоаткорлик кайфиятини оширишга, шунингдек фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти шаклланишига хизмат қилади.

photo5228799697500613675.jpg

photo5228799697500613676.jpg

Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Жамоатчилик ва ОАВ билан
алоқалар бошқармаси.