Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупциясиз бизнесга оид янги лойиҳа – миллий дастур ишга туширилади
12:01 / 2026-02-18

Тадбиркорларни коррупциядан ҳимоя қилиш мақсадида “Коррупциясиз, ҳалол ва ошкора бизнес – Ўзбекистон  барқарор ривожланишининг асоси” (Тоза бизнес) миллий дастури ишга туширилади.

Бунда, “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш хартияси” электрон платформаси ишга туширилиб, унинг иштирокчилари учун рағбатлантириш ва имтиёзлар тизими жорий қилинади.

“Коррупцияга қарши кураш бўйича йилнинг энг яхши компанияси” йиллик мукофоти жорий қилинади.

Коррупцияга қарши курашиш тамойилларига содиқлигини тасдиқловчи компаниялар ўзларининг реклама ва веб-сайтларида фойдаланишлари мумкин бўлган махсус белги (compliance mark) ёки сертификат намунаси яратилади.

Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик форуми мунтазам ташкил қилиб борилади. 

Хусусий корхоналарда коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этишни рағбатлантириш механизмлари ишлаб чиқилади.

Хусусий секторда коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этиш бўйича масъул органлар –  Савдо-саноат палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бизнес-омбудсманнинг аниқ вазифалари белгиланади.

Н.Абдураимова, ЎзА