French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупциянинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди
12:44 / 2022-10-06

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг худудий бўлинмалари бошлиқлари ва барча ходимлари учун Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизматининг бошқарув тартибига қарши коррупциявий ҳатти-ҳаракатлар, уларга оид қонунбузарликларнинг умумий тавсифи ҳамда агентлик тизимида уларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.

Агентлик матбуот хизматининг таъкидлашича, тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда бошқарув соҳасини демократлаштиришга қаратилган ислоҳотларга салбий таъсир этувчи омиллар, сабаблар борасида сўз юритилди.

Жумладан, бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид алоҳида турдаги жиноятлар учун жиноят субъекти сифатида махсус субъектлар, яъни, мансабдор шахслар содир этган жиноятлари учун Жиноят кодексининг 205, 206, 208‒210-моддаларига, хизматчилар, яъни, давлат органида, тижорат, нотижорат ташкилотида меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахслар учун эса Жиноят кодексининг 213‒214 каби моддаларига кўра жазо муқаррарлиги таъминланиши тушунтирилди.  

Бундан ташқари, Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятларни содир этиш оқибатида шахс томонидан давлат ёки бошқа шахслар манфаати учун маълум миқдорларда иқтисодий ёки бошқа зарарлар етказишига қараб содир етилган жиноятга алоҳида жазо чоралари қўлланилиши кўзда тутилганлиги таъкидланди.   

Шунингдек, агентликда ишловчи ҳар бир ходим томонидан бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятларни содир этишдан тийилиш, унга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олишда барчанинг қатъий масъул экани қайд этилди.  
 
 

М.Қосимова,  
ЎзА