Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга йўл йўқ
14:28 / 2024-07-03

Бухоро вилояти солиқ бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан жойларда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда коррупцияга қарши жамоатчиликнинг муросасиз муносабатини шакллантириш муҳим вазифа ҳисобланади.  

Мазкур йўналишда вилоят солиқ бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги аҳоли гавжум жойларда, савдо комплексларида коррупцияга қарши курашишга қаратилган тарғибот тадбирларини олиб бормоқда. Навбатдаги тарғибот тадбири Вобкент тумани марказида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларида ҳамда туман солиқ инспекциясида ташкил этилди.  

Тадбиркорлар билан учрашувларда солиқ органлари томонидан фаолияти давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва ноқонуний аралашувларга дуч келганда солиқ қўмитасининг ҳамда вилоят солиқ бошқармасининг тегишли ишонч алоқа воситалари орқали мурожаат йўллашлари тушунтирилди.  

Туман солиқ инспекциясида солиқ ходимлари иштирокида ўтказилган профилактик тадбир ҳам самарали бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этган тадбирда йиғилганларга коррупция ва унинг оқибатлари тушунтирилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.