Бухорода Олий Мажлис Сенати аъзоси, Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий Кенгаши аъзолари, вилоят кенгаши депутатлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида, “Коррупцияга қарши назорат, жамоатчилик билан ҳамкорлик ва шаффофликни таъминлаш” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилди.
Таъкидланишича, Коррупцияга қарши курашиш вилоят ҳудудий кенгаши жорий йилда ўнга яқин йиғилишлар ўтказилди. Унда вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек, вилоятда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича йўл харитаси ижроси ҳудудий Кенгаш мажлислари ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларида танқидий муҳокама қилиб борилди.
[gallery-26815]
Вилоятда Ғиждувон туманини “Коррупциядан холи ҳудуд”га ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини “Коррупциядан холи соҳа”га айлантириш белгиланган бўлиб, бу борада ҳам тизимли ишлар амалга оширилди, келгусида эса ушбу тажрибалар асосида мазкур лойиҳаларни вилоятнинг бошқа ҳудудлари ва соҳаларида ҳам амалга ошириш режалаштирилган.
Оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқарма ва давлат идоралар, шунингдек диний идоралар вакиллари иштирокида телекўрсатув ва давра суҳбатлари доимий равишда эфирга узатилиб, ёритиб борилмоқда.
Тренингда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури лойиҳа ходими Муҳаммаджон Турсунов ҳамда тренер сифатида медиа эксперт, журналист, филология фанлар доктори Беруний Алимов, Тошкент давлат юридик университетининг катта ўқитувчиси, юридик фанлари бўйича фалсафа докториДилафруз Сўфиева коррупцияга қарши назорат, жамоатчилик билан ҳамкорлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича тақдимотлар билан ўртоқлашди.
Тренерлар Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш борасидаги ишларни янада жонлаштириш бўйича фикр алмашди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.