Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашишда самарали восита
15:44 / 2023-06-13

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида шахсий таркиб орасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, ходимларнинг сиёсий онгини оширишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Унда бошқарма раҳбарияти, шахсий хавфсизлик ходимлари ҳамда “Довуд ота” чегара божхона постининг хавфсизлик инспектори қатнашиб, божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди.  

Таъкидлаш жоизки, шахсий таркиб билан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида бошқарма ва барча божхона постларида хизматнинг тўғри ташкил этилиши, ходимлар томонидан товар ва транспорт воситалари, фуқаролар ҳамда уларга тегишли бўлган багаж ва қўл юкларининг божхона назоратидан тўлақонли ўтказилиши, ижро интизомига риоя этилиши, шу билан бирга, ходимларнинг ҳушёрлигини ошириш мақсадида 2023 йилнинг ўтган даврида 22 маротаба хуфиёна тарзда текширилди.  

Аниқланган салбий ҳолатлар бўйича интизомий жазо чоралари қўлланилган. Юрт равнақи, Ватан тинчлиги ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир ходимнинг беминнат бурчи ҳисобланади. Шу боис ўз устида доимий ишлаб, дунёвий ва ҳуқуқий онгини юксалтирган инсон мукаммалликка эришиб, халқимизнинг фаровон турмушига ўз ҳиссасини қўша олади. Учрашув якунида тайёрланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА